Самбо бўйича Жаҳон кубогида ўзбекистонлик спортчилар 10 та медални қўлга киритишди

Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида самбо бўйича жаҳон кубоги баҳслари якунланди. 

Бугун мусобақанинг иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтди. Мусобақада иштирок этган Жаҳонгир Қорабоев бошчилигидаги ўзбекистонлик самбочилар 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритишди. 

Совриндорларимиз: 

Олтин: 

-98 кг: Озодбек Муротов 

Кумуш: 

-79 кг: Мусохон Зиядинов 
-88 кг: Соҳибжон Ҳасанбоев

Бронза: 

-64 кг: Исломжон Олимжонов 

Эслатиб ўтамиз, кеча ўтказилган баҳсларда вакилларимиз 3 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишганди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси Еревандаги жаҳон кубогини 1 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медали билан якунлади.
 

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!