Самбо. Ўзбекистон чемпионати бошланишига оз вақт қолмоқда

12-14 февраль кунлари Фарғона шаҳри катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилади.

Мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан самбочилар ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин олиш учун баҳсларга киришади.

Беллашувлар Фарғонадаги "Само" спорт мажмуасида ташкил этилади. Мусобақанинг очилиш маросими 12 февраль куни соат 17:00 да бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Самбо ассоциацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!