Самбо: Шаҳзода Азатова жаҳон чемпиони!

Қозоғистоннинг Астана шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати қизғин тус олмоқда. 

Мусобақанинг кечаги 2-куни ҳам ўзбекистонлик самбочилар учун омадли кечди. Мураббийлар Жаҳонгир Қорабоев, Роман Шакиров ва Екатерина Близнецова бошчилигидаги терма жамоамиз аъзолари кеча  кун давомида 1 та олтин, 3 та кумуш медалларини қўлга киритишди. 

Юртдошларимиз сафида Шаҳзода Азатова жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлган бўлса, Сардор Олимжонов, Озодбек Муротов ва Мавлуда Абдуллаева финалга қадар етиб бориб, кумуш медални терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйишди. 

-59 кг: Шаҳзода Азатова (жанговар самбо) (олтин)
-64 кг: Сардор Олимжонов (кумуш)
-98 кг: Озодбек Муротов (жанговар самбо) (кумуш)
-80 кг: Мавлуда Абдуллаева (жанговар самбо) (кумуш).

Эслатиб ўтамиз,  мусобақанинг биринчи кунида самбочиларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш медалларни қўлга киритганди. Бугун ҳам мусобақа давом этмоқда. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!
 

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!