Самбочиларимиз Москвадаги жаҳон кубогига жўнаб кетди

25-26 март кунлари Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида А.А.Харлампиев хотирасига бағишланган Жаҳон кубоги ташкил этилади. 

Ушбу мусобақада Ўзбекистон самбо терма жамоаси вакиллари ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб боришади.

Бугун Ўзбекистон самбо ассоциацияси раҳбари Алишер Алимов бошчилигидаги делегация мусобақада иштирок этиш учун Москва шаҳрига йўл олди.

Терма жамоамиз Жаҳон кубогига қуйидаги таркибда йўл олди:

Алишер Алимов - делегация раҳбари

Мураббийлар: Роман Шакиров, Жаҳонгир Қорабоев, Екатерина Близнецова.

Спортчилар:

Спорт самбоси, эркаклар:

Муҳаммаднозим Шукуров
Ҳусниддин Ҳусанов
Ихтиёр Эшмуродов
Дилшод Чориев
Тоҳир Асроров
Ҳомиджон Мўминов

Аёллар:

Сабина Давлатова
Гулноза Зияева
Шоҳиста Амирова
Мушарраф Ибодуллаева


Жанговар самбо:

Соҳибжон Ҳасанбоев
Шерзодбек Исмонов
Баҳодир Боқиев
Ҳакимжон Исмоилов
Ойбек Солиев
Санъатбек Исмонов.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси фурсатдан фойдаланиб, ушбу мусобақада иштирок этиш учун имконият яратиб берган Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, шунингдек терма жамоа либослари масаласида ўз ёрдамини аямаган Ўзбекистон ММА ассоциациясига миннатдорчилик билдиради.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!