Самир Насри: Зидан билан “Реал”да ўйнаган бўлардим
Ads

 

“Севилья” клуби ярим ҳимоячиси Самир Насри Испания кубоги баҳсидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Зидан ажойиб мураббий. Зидандек мураббийнинг қўл остида “Реал”да ўйнашим мумкинми? Албатта. Ҳар доим ҳам кучли футболчидан яхши мураббий чиқавермайди. Бироқ Зиданда бу жараён ажойиб кечмоқда. “Реал” билан дастлабки 32 та учрашувида у Гвардиола, Пеллегрени ва Моуриньодан кўпроқ очко тўплашга эришди. У “Реал”ни Чемпионлар лигасида ғолиблик сари етаклади ва Ла лигада унинг жамоаси анчадан буён мағлуб бўлмаяпти. Турнир жадвалида ҳам яққол пешқадам. Унинг учун бу фантастик мавсум, - дейди Насри.