Сампаоли: Аргентина бу - мендан кўра кўпроқ Мессининг жамоаси
Ads

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли ЖЧ-2018 даврида Лионель Месси терма жамоадаги футболчиларни бирлаштириб, уларни руҳлантириб, ғолиблик сари етаклай олади деб ҳисобламоқда.

“Месси дунёнинг энг яхши футболчиси ва у айни дамда фаолиятини энг чўққисида турибди. Ўйлайманки у Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида терма жамоани ўз ортидан етаклай олади. Аргентина терма жамоаси бу мендан кўра кўпроқ унинг жамоаси”, - дейди Сампаоли.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина мусобақанинг гуруҳ босқичида Хорватия, Исладния ва Нигерия термалари билан куч синашади.