"Самтредиа" дарвозабони "Андижон"га қарши ўйиндан сўнг: "Асосийси, ҳеч ким хафа бўлмади"

“Андижон”нинг “Самтредиа”га қарши учрашувидан кейин рақиб жамоанинг россиялик дарвозабони Ярослав Буриченков таассуротларини қуйидагича билдирди:

“Албатта, рақиб жамоанинг ўйини менга жуда ёқди. Про лигадан Суперлигага қайтган клублигидан хабарим бор, худди бизга ўхшаб.

Тоза ўйин гувоҳи бўлдик. Қизиқарли ва жанговар руҳда кечди. Дуранг натижа ўйинга мос бўлди. Асосийси, ҳеч ким хафа бўлмади, яна такрорлайман, беллашув менга ёқди”, - деди Буриченков “Андижон” матбуот хизматига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!