Самвел Бабаян: Абдухолиқов - "Локомотив"нинг асосий ҳужумчиси

"Бугунги ўйин ҳар томонлама - турнир жадвалидаги ҳолат нуқтаи назаридан, шунингдек, руҳий ҳолатимизни яхшилаб олиш учун ҳам бизга муҳим эди. Ушбу рақиб орқали биз қанчалик даражада сифатли ўйин кўрсата олишимизни кўриб олардик. Бугунги баҳс кўрсатдики, биз буни ҳолатма ҳолат яхшилаб боряпмиз. Вазиятларни яратишдаги ҳаракатларимиз анча чиройли кўриняпти. Бошқа томондан олиб қараганда, ҳимоядаги позицион ўйинимиз ҳам ёмон кўриниш олмади. Сўнгги дақиқаларга қадар барча кўрсатмаларни тўлиқ бажаргани, ўйинни ташлаб қўймагани учун футболчиларимдан миннатдорман. Мухлисларни ҳам ғалаба билан табриклайман. Фақатгина олдинга ҳаракат қиламиз. Бугунги ўйин давомида бир неча эпизодларда кўриндики, биз қайси йўналишда юришни давом этишимизни билиб олдим.

- Рақиб «Локомотив»га қанчалик даражада қаршилик кўрсатди деб ҳисоблайсиз?

- «Насаф» - ёш ва иқтидорли футболчилардан ташкил топган жамоа. Улар тўғри йўлдан кетишмоқда. Йилдан йилга ёш йигитлар катта тажриба тўплашмоқда. Ушбу йигитлар фонида «Насаф» жуда кучли жамоа бўлиб кўриняпти. Шу боисда қаршилик мухлисларни шундай жамоаси борлиги билан табриклаб қоламан.

- Темурхўжа Абдухолиқов сўнгги ўйинларда кам гол урмоқда. Бунга нима сабаб бўлмоқда деб ўйлайсиз?

- Бир нечта жиҳатлар. Оилавий руҳият ҳолати. Ўйин давомида руҳий ҳолат билан боғлиқ бўлган вазиятлар бўлиб туради. Темурхўжа юқори савияли, сифатли футболчи. Биз кўриб, ўзи тушуниб турган хатоларни тўғрилашда ишлашда давом этамиз. У бизнинг асосий ҳужумчимиз ва у яқин вақтларда ўзининг олдинги ҳолатига қайта олади.

- «Локомотив» ўз майдонида гол ўтказмасдан ғалабага эришяпти. Ҳимоячиларнинг ўйинларига юқори баҳо бера оласизми?

- Барча жамоа ҳужум қилишни ҳам ҳимояда ўйнашни ҳам билиши керак. Яхши ҳимоя билан турнирларда ғолиб бўлиш мумкин. Аммо ҳар доим ўйинда мувозанат бўлиши керак. Бугунги баҳснинг сўнгги дақиқаларида йигитлар рухий томонлама ажойиб кўринишди. Шунингдек, бундай паллада футболчиларимиз натижани ушлаб қолиш учун қанчалик даражада ҳаракат қила олишини ҳам кўриб олдик. Рақибларнинг деярли барча ҳудудларини ёпиб қўйиб, уларга вазият бермадик деб айта оламан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!