Самвел Бабаян: Энг катта орзуларимдан бири - бир кун келиб, “Навбаҳор” бош мураббийи сифатида жамоани Ўзбекистон чемпиони қилиш

Суперлига 25-тур доирасидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Локомотив” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди. Бу ҳақда "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати хабар берди.

- Учрашув завқ бағишлади, жуда сифатли ўйин намойиш этдик. Аммо юзага келган кўплаб қулай имкониятлардан фойдалана олмадик. Лекин жамоамиз ўйиндан - ўйинга ўзида ишонч ҳосил қилмоқда ва йигитлар бир-бирларини яхши тушунишмоқда. Шунга асосланиб, шуни таъкидлашим лозимки, “Локомотив”да барча бир мақсад йўлида бирлашган, бу эса барча нарсада намоён бўлмоқда. Ўз йигитларим билан фаҳрланаман ва уларга бугунги ўйин учун ўз миннатдорчилигимни билдираман.

- Охирги иккита ўйиндан буён Сардор Мирзаев ҳужумда ўйнаяпти. Шу ҳақда ҳам тўхталиб ўтсангиз...

- Таъкидлаш жоизки, Сардор хужумда жуда сифатли ўйин кўрсата олади ва у ҳар бир позицияда ўйнаб кета олишга қодир футболчи. Биз бугун ҳаммасини пухта ўйлаб, вариантларни уйғунлаштириб, шу қарорга келдик. Сардор ҳужум чизиғига мос ўйинчи. Мирзаев ўтган баҳсда ҳам гол урганди. Бугунги ўйинда ҳам Сардорда яхши вазиятлар бўлди ва кўплаб ҳолатларда жамоага ёрдам берди. Шунингдек, ғалаба тўпини киритди. Яна бир марта шуни таъкидламоқчиманки, Сардор ҳужум чизиғи учун керакли футболчи.

- “Навбаҳор”нинг ўйини ҳақидаги фикрларингиз? Наманганликлардан шундай ўйинни кутган эдингизми?

- Албатта, “Навбаҳор”нинг ўйинларини яхшилаб ўрганиб чиқдик ва тўпни кўпроқ ўз назоратимиз остига олишимиз кераклигини билардик ҳамда бунга эриша олдик. “Навбаҳор”нинг кучли тарафларини ҳам ўргандик ва жамоанинг чап тарафдан кўпроқ ҳужум уюштиришини билиб, шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Азизбек Турғунбоев ва Анвар Ғофуровнинг чап тарафдан қочиб кетишининг олдини олдик. Мен кўпроқ ўзимизнинг жамоамиз ҳақида гапиришни истардим.

Мазкур учрашувгача кўплаб ўйинларда дурангга эришдик. Бунга эса бутун учрашув давомида йигитларнинг бир хил темпда ўйнай олишмагани, 5-10 дақиқалик бўшашиш оқибатида тўп ўтказиб юборишлари сабаб бўлди.

Анзур Исмоилов ва Ислом Тўхтахўжаев каби ҳимоячиларга жамоамизда ўринбосарлар борми? Ҳозирги кунда улар “Локомотив”нинг тўлақонли аъзолари ва айни пайтда уларни алмаштиришга эҳтиёж йўқ. Уларнинг яна бир неча йил давомида футбол ўйнашларини истардим. Албатта, жамоамизда ёш ҳимоячилар бор. Бундан ташқари, қишда селекция ишлари ҳам жадал давом этади.

Ҳар бир инсоннинг ўз орзуси бўлади. 1996 йилда “Навбаҳор” чемпион бўлганида шу клубда фаолият юритардим. Энг катта орзуларимдан бири - бир кун келиб, “Навбаҳор” бош мураббийи сифатида жамоани Ўзбекистон чемпиони қилиш.

- 2020 йилги мавсумга қандай режаларингиз бор?

- Кучли ва рақобатбардош жамоани шакллантириш, яхши натижаларга эришиш ва йигитларни ғолиблик руҳида тарбиялаш.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
28/11/2019 12:50
Вой иплос ӯзбек фудболдан даф бӯлишингни бутун халқ кутаяпти безбет