Самвел Бабаян "Локомтив"нинг сафар ўйинларидаги муваффақиятсизликлари ҳақида гапирди

Бир неча кун ичида бир рақиб билан икки марта, бундай ноқулай об-ҳавода ўйнаш жуда қийин. Йигитларнинг бугунги кўрсатган ўйинларидан мамнунман. Бугун улар ғалабага лойиқ эдилар. Мен учун жамоам ҳар бир ўйинда мана шундай максимал равишда ҳаракат қилишлари жуда муҳим. Улар курашишяпти, фақатгина шу орқали ғалабалар қўлга киритилади. Бугун эса уч очкони қўлга киритишимиз учун вазиятлардан фойдалансак бўлгани эди. Бугун ўйин давомида йигитларга қаттиқроқ курашишларини таъкидлаб ўтдим.

Ҳозирда осон ўйинларнинг ўзи йўқ. Рақиблар осонликча таслим бўлишмайди. Жамоамиз бугун "Локомотив" учун, коллектив учун курашишди. Шу боисдан уларга яна бир бор раҳмат айтиб ўтаман.

Натижа борасида айтиб ўтишим мумкинки, мухлислар ҳам икки томон ҳам бунга рози бўлишлари керак. Сардор Қобулжонов бугун ажойиб ўйин намойиш қилди. Бизнинг тарбияланувчимиз, биз футбол йўлларини очган дарвозабон шундай даражага етгани бизни қувонтиради.

Бугун "Сурхон" мухлислари ўйин давомида бизга руҳий босим беришга ҳаракат қилиб туришди. Бундай ўйинлар ёддан чиқмайди. Жамоамизнинг потенциали юқори. Ҳозирда биз ҳимояда, тезкор қарши ҳужумларга ўтишда йўлга қўйилаётган хатоларни тўғрилай оламиз. Бунга имкониятимиз етади. Олдиндаги вазифамиз - чиройли ўйин кўрсатиш ва яхши натижаларга эришиш.

- Жамоа сафар ўйинларида ғалабага эриша олмаяпти. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Сафарда мағлуб бўлаётган ўйинларимизда кўплаб голга тортадиган вазиятларга эга бўляпмиз. Булардан фойдала олиш эса бизнинг муаммомиз бўлиб турибди. Ўйин сифати ва бошқа жиҳатлар борасида рақиблардан кам жойимиз йўқ.

- "Бунёдкор" билан орадаги фарқ қисқариб кетаяпти. Бунга қандай муносабатдасиз?

- Бу йилги чемпионат қизиқарли ўтяпти. Кўплаб жамоаларнинг даражаси деярли бир хил. Биз олдиндаги ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўришимиз керак. Айниқса, руҳий тайёргарлик ҳозирда биринчи ўринда. Бугун ғалабага лойиқ эдик. Ўйиннинг фони шундай демоқда. Натижани унутамиз ва кейинги ўйинга тайёргарликни давом эттирамиз.

Манба: "Локомотив"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ynus Qulmurodov
12/08/2019 20:01
Бабаяндан локоматив фудбол рахбарлари долясини олиб куеиб локони нима килса хам жим ахмоклар
Кахрамонжон Сафаров
11/08/2019 23:56
Баб...ян айрим харомхур ока хонлар учун отасидан улуг керак булса хотинини кушиб беради лекин Баба...ян уларга керак тиллари кисик бабаян любой жойда уларни кутини очиб куйишидан куркади
Akmal Jovliev
11/08/2019 14:35
Surxon arqasidan itarganmi arqasi ichiga kirib ketgan Babayanni!
Misha Mk
11/08/2019 00:27
Баба билан жоржини йокотиш керак навбахори хор килити сучкала била узбеда йогми шулани титратиб ташайдигон була хохлаган килитию
Бахтиер Бобоев
10/08/2019 22:18
Терманики расво килуди Энди шундай яхши команда локо ни хам расво килади.Бабаян брат кулиздан келган ишни килинг, фудболдан бошка. УЗИ термадан обруйиз кетувди, Озрок обруйни хам к га урманг
Бохона об хаво
Murod Panjiev
10/08/2019 22:11
Бабаян хам хаво иссик дейди нима сурхон салкин жойда кондецанер тагида уйнаб локоматив куйёш остида уйнадими ютолмасанг об-хаво айбдор буладими худога шукр кил охирги сонияларда маглубиятдан кутилиб колдинг эшак
&
Surxon turon
10/08/2019 21:53
Енди хардойим шундай бӯлади локода
Низомтой Эргашев
10/08/2019 21:40
Локомотив рахбаряти хам Бабаяндан долясини олиб куйган шекилик клубди боткокга ботирсаям мухлисларди норози килсаям жим