Самвел Бабаян: "Ўйин тақдирини анча эрта ҳал қилишимиз лозим эди"

Coca Cola Суперлигаси 10-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Сурхон” (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Самвел Вячеславович Бабаян иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

Самвел Вячеславович ўз сўзини одатдагидек ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

- Ассалому алайкум! Барчага хайрли кун! Бугун учрашувнинг шу тарзда кечиши кутилганди. Боиси, жамоамизнинг майдон маркази ва таянч нуқтасида йўқотишлар бор эди. Шу сабабли ҳам марказий ҳимоячимиз таянч нуқтасида ҳаракат қилди. Шунинг учун ҳам ўйинда асаббузарлик юзага келди. Умуман олганда, йигитларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Учрашув давомида кўплаб ҳужумлар уюштирдик, ўйинни ҳам назорат қилдик. Шу боис, фикримча, мазкур баҳсда бу каби асаббузарликлар вужудга келмаслиги, биз ўйин тақдирини анча эрта ҳал қилишимиз лозим эди. Кейинги баҳсда жароҳатланган ва дисквалификациядаги барча футболчилар сафга қайтишади. Оптимал таркибни майдонга туширишишга ҳаракат қиламиз. Сифатлироқ ўйин кўрсатишга умид қиламиз. Нима бўлишидан қатъий назар, ғалаба бу ғалаба. Мухлисларимизни бугунги ютуқ табриклайман. 

- Жамоани жисмоний тайёргарлигида бироз муаммолар борга ўхшаяпти...

- Гапингизга умуман қўшилмайман. Сабаби, биз битта тўп фарқи билан ғалаба қозондик. Бу вазиятда мантиқан олганда, ҳимояда ўйнашимиз керак эди. Бироқ, биз бу ҳолатда ҳам ҳужумга интилдик. Бу жамоа руҳан ва жисмонан тайёрлигини билдиради. Шу сабаб ҳам фикрингизга қўшила олмайман.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!