Самвел Бабаян: Ўз дарвозамиздан аламли тарзда тўп ўтказиб юбордик
Осиё Чемпионлар лигаси нимчорак финалидан ўрин олган "Ал-Иттиҳод" - "Навбаҳор" баҳси бўлиб ўтди. Унда "лочинлар" 1:2 ҳисобида рақибга имкониятни бой бериб қўйди.
Бензема 25-дақиқада автогол муаллифига айланган бўлса, Ҳамидаллаҳ 45+6-дақиқада мувозанатни тиклади. 87-дақиқада Табатадзе "Навбаҳор"нинг "қарзини узди".
Беллашувдан сўнг наманганликлар устози ўз фикрлари билан ўртоқлашиб ўтди:
- Ўйин якунида ўз дарвозамиздан аламли тарзда тўп ўтказиб юбордик. Мағлубиятни қабул қилиш оғир. Рақибни ғалаба билан табриклайман ва “Ал-Иттиҳод”га ОЧЛнинг кейинги босқич ўйинларида омад тилайман. Шогирдларимнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим, улар мардонавор тарзда курашишди. Кейинги мавсумда янада кучайиб, натижамизни яхшилашга ва мазкур мусобақада узоқроққа боришга ҳаракат қиламиз".
Фикрлар