Самвел Бабаян ўзбекистонлик футболчиларни Хитойга чорлайдими?

Бир неча кун аввал SPORTS.uz сайти мухбири Хитойнинг “Чанчунг Ятай” клубида мураббийлик қилаётган Самвел Бабаян билан интервью ташкил этди. Унда мутахассис жамоасига ўзбекистонлик футболчиларни жалб қилиши мумкинлигини айтди.

- “Чанчунг Ятай” клубида ишлар ўта юқори даражадаги профессионал тарзда йўлга қўйилган. Бу ерда селекцион ишлар обдон ўйлаб олинган ҳолда, режалаштирилган тарзда амалга оширилади. Жамоага келган пайтимда клубда салкам 15 та трансфер устида иш бошланган экан. Биз биргаликда қайси позицияларни кузатиш ва кучайтириш устида таҳлил олиб бордик. Фақат шундан кейин танловда сўнгги тўхтамга келишда қарор қилдик. Шунинг эвазига легионерлар ва маҳаллий футболчилардан иборат танловни амалга оширдик. Бундан кейин ўзбекистонлик футболчининг “Чанчунг Ятай”га таклиф этилишини истисно қила олмайман. Боз устига Анзур Исмоилов бу ерда тўп сурган ҳолда ўзидан жуда ёрқин из қолдирган, - деди Самвел Бабаян.

Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон МТЖга нолойиқ иккита мураббийдан бири Самвел Бабаян эканлигини айтди. Иккинчисичи?

4861566847557

Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян ўтган йили декабрда Хитой клуби билан шартнома имзолаганди. Унга “Чанчунг Ятай”да Деян Журжевич, Александар Галич, Григорий Колосовский ҳамда Антон Маеранов ёрдам бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ахмад49
16/04/2020 07:45
Омадингни берсин Бабаян,Машариповга ухшаганлар сенинг тирногинга хам арзимайди.