Самвел Бабаян ва Одил Аҳмедов асосий овозини Роналдуга эмас, Мессига берди
Ads

 

Швейцариянинг Цюрих шаҳрида 9 январь куни Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) талқини бўйича 2016 йилнинг энг яхшиларини аниқлаш маросими бўлиб ўтди.

Йилнинг энг яхши футболчиси ҳамда энг яхши мураббийига овоз бериш жараёнида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ва жамоа сардори Одил Аҳмедов иштирок этди, деб хабар бермоқда ЎФФ матбуот хизмати. 

Самвел Бабаян ўз овозларини қуйидагича тақсимлади: 

Мураббийлар: 1. Клаудио Раньери (“Лестер”), 2. Диего Симеоне (“Атлетико”), 3. Зинедин Зидан (“Реал”).

Футболчилар: 1. Лионель Месси (“Барселона”, Аргентина), 2. Тони Кроос (“Реал”, Германия), 3. Антуан Гризманн (“Атлетико”, Франция).

Одил Аҳмедовнинг овозлари қуйидагича тақсимланди:

Мураббийлар: 1. Юрген Клопп (“Ливерпуль”), 2. Луис Энрике (“Барселона”), 3. Пеп Гвардиола (“Бавария”).

Футболчилар: 1. Лионель Месси (“Барселона”, Аргентина), 2. Криштиану Роналду (“Реал”, Португалия), 3. Антуан Гризманн (“Атлетико”, Франция).

2016 йилнинг энг яхши аёл футболчиси ва энг яхши аёл мураббийини аниқлашда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шерали Бобоқулов ва жамоа сардори  Маҳлиё Сарикова иштирок этди.

Шерали Бобоқулов қуйидагиларга ўз овозини берди:

Футболчилар: 1. Женнифер Марожан, 2. Карли Ллойд, 3. Кристен Цинклер.

Мураббийлар: 1. Сильвия Найд, 2. Пия Сандхейж, 3. Филипп Бергеру.

Маҳлиё Сарикова ўз овозларини қуйидагича тақсимлади:

Футболчилар: 1. Карли Ллойд, 2. Кристен Цинклер, 3. Женнифер Марожан

Мураббийлар: 1. Сильвия Найд, 2. Пия Сандхейж, 3. Юлиан Эллис

Криштиану Роналду ФИФА талқини бўйича 2016 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. “Лестер” устози Клаудио Раньери энг яхши мураббий номига лойиқ бўлди.

АҚШ аёллар терма жамоаси ҳужумчиси  Карли Ллойд энг яхши футболчи номига сазовор бўлди. Германия аёллар термаси бош мураббийи лавозимида ишлаган Сильвия Найд 2016 йилнинг энг яхши аёл мураббийи деб тан олинди.

Минбар

Барча блоглар