Санъат Шарипов ЎФАдан кетганлигини эълон қилди
“Бугун ЎФАдаги фаолиятимни ўз ҳоҳишим билан якунладим ва кетишга қарор қилдим. Масштабларимиз ҳар ҳил экан. Шу жойда қарийб бир йил ишлаш насиб этди. Баҳонада ўзбек футболини ичидан билиб олдим. Пулга сотиб олиб бўлмайдиган тажрибага эга бўлдим. Ана шу муддат ичида мен билан бирга ишлаганларга миннатдорчилик билдираман. ЎФАнинг янги раҳбариятига эса, омад тилайман. Янги чўққиларни забт этиш насиб этсин. МТЖимизни ЖЧга, ОТЖни эса Токио-2020 га чиқишини чин дилдан тилаб қоламан. Яхши-ёмон гаплар учун рози бўласизлар”, - деб ўзининнг “Twitter”даги саҳифасида ёзиб қолдирди Шарипов.
Маълумот учун, Шарипов ўтган йилнинг 30 июнь санасида ЎФАдаги фаолиятини бошлаган эди.
Фикрлар