Санчес - "Интер"нинг ёзги трансферлардаги асосий нишони

Миланнинг “Интер” клуби ҳамон “Арсенал” ҳужумчиси Алексис Санчесни ўз сафига қўшиб олиш фикридан қайтмаяпти. Бу ҳақда Talksport нашри маълум қилмоқда.

Таъкидлашларича, “нерадзуррилар” раҳбарияти жорий ёзги трансферлар даврида Чили терма жамоаси етакчисини ўз олдиларига асосий мақсад сифатида қўйишган.

Маълумот учун, 28 ёшли футболчининг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси роппа-роса бир йилдан сўнг ўз ниҳоясига етади. Томонлар эса ҳозирча ушбу келишувни узайтириш борасида келишувга эришишмаган.

Эслатиб ўтамиз, Санчесга “Интер”дан ташқари шунингдек “Манчестер Сити” ҳамда “Бавария” клублари ҳам жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!