Санчес "Интер"да тиббий кўрикдан ўтиш учун Миланга етиб келди
“Манчестер Юнайтед” клуби форварди Алексис Санчес “Интер” билан шартнома имзолаш учун Милан шаҳрига учиб келди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 30 ёшли чилилик футболчи тез орада “нерадзуррилар” сафида тиббий кўрикдан ўтади ва улар билан шартнома имзолайди. У “Интер”да ижарада ўйнаши айтилмоқда.
Маълумот учун, Санчес ўтган мавсум МЮ сафида жами 27та ўйинда майдонга тушган ва 2та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Интер" "қизил иблислар"нинг бельгиялик ҳужумчиси Ромелу Лукакуни ҳам ўз сафига қўшиб олган эди.
Фикрлар