Санчес МЮ га қайтмоқчи эмас

Мавсумлар оралиғида "Манчестер Юнайтед"дан "Интер"га кўчиб ўтган Алексис Санчес келажакда “Олд Траффорд”га қайтмоқчи эмас. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, 30 ёшли чилилик футболчи “нерадзуррилар” сафига ижара асосида кўчиб ўтди. Унинг МЮ билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, “Интер” Санчесни бир мавсумга ижарага олди ва миланликларда уни тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд эмас. Бироқ, А Серия гранди агар Санчес маошининг камайишига рози бўлса уни ўз таркибида олиб қолишга қарши эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!