Санчес: "У супер енгил вазнда шубҳасиз қирол!"
Машҳур америкалик мураббий Абель Санчес айни дамда кимни супер енгил вазндаги энг яхши жангчи деб билишини айтди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, бу Пуэрто-Рико вакили IBF чемпиони Субриэль Матиас (20-1, 20 КО).
“Мен Матиасдан жуда ҳайратдаман. У ўзига хос услубда курашади. Рақибга ҳужумга ўтишдан олдин унинг чарчашига йўл қўйиб беришингиз керак. Маттиас эса худди шундай қилади. У рақиблари чарчашини кутади. Бундан ташқари,унинг махсус кучли зарбалари ҳам бор. Матиас шубҳасиз, супер енгил вазн (63,5 кг) вазн тоифаси қироли”, - деди Санчес You Tube даги Fight Xub TV каналига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Матиас IBF чемпионлик камари учун жангда Шоҳжахон Эргашевни мағлуб этганди.
Фикрлар