Санчесни текинга қўйиб юбориш ортидан МЮ 60 миллион евро фойда кўрмоқда

Форвард Алексис Санчес "Манчестер Юнайтед" билан шартномани бекор қилиш бўйича келишувга эришди.

Шундай қилиб, 31 ёшли футболчи "Интер"га эркин агент мақомида ўтмоқда. Football Italia нашри маълумотига кўра, ҳужумчи "нерадзуррилар" сафида йилига 7 миллион евро ишлаб топади.

Ушбу келишув ортидан "Манчестер Юнайтед" Санчеснинг маошидан 60 миллион еврони тежаб қолади. "Интер" эса футболчининг трансферини текинга амалга оширади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар