Санчо
Ads

"Боруссия Дортмунд" клуби ярим химоячиси Жейдон Санчо кейинги йилнинг ёзида жамоани тарк этади.

Немислар футболчининг ўрнига аллақачон бошқа футболчи қидиришни бошлаган. Сабаби, мавсум охирида Санчо ўрнини тўлдириш қийин бўлиши мумкин.

Ярим химоячига "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" жамоалари қизиқиш билдирган. Футболчининг трансфер нархи 100 млн фунтга бахоланмоқда.

Мълумот учун, Санчо "Ман Сити"дан "Боруссия"га 7 млн фунтга трансфер қилинган эди. Ушбу трансфер шартномасида, немислар футболчини сотадиган бўлса, "Ман Сити"ни хабардор этиши шартлиги ёзилган.