Санчо топ-5 даги энг яхши кўрсаткични қайд этди
Айни дамда Бундеслиганинг 19-туридан ўрин олган "Боруссия Д" ва "Кёльн" қарама-қаршилиги бўлиб ўтмоқда.
Учрашувда биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди ва мезбонлар 2:0 ҳисобида олдинда боришмоқда.
Ушбу баҳсда дортмундликлар футболчиси Жейдон Санчо голли узатмани амалга оширди. Бу ассистентлик англиялик футболчи учун 2018/19 йилги мавсум бошидан буён 25-си бўлди ва топ-5 лигалардаги энг яхши кўрсаткичга эга бўлиб олди.
Маълумот учун, Санчо Бундеслиганинг жорий мавсумида 17 та учрашув ўтказиб, 10 та гол урди ва яна 11 та ассистентлик вазифасини бажарди.
Фикрлар