Сандро Тонали Италияга қайтиши мумкин
"Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Сандро Тонали Италияга қайтиши мумкин. Бу ҳақда Инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Манба маълумотига кўра, Туриннинг "Ювентус" клуби Тоналини ўз сафига қўйишиб олиш учун қаттиқ бел боғлаган. Ундан ташқари хавбекни АПЛ жамоалари хам сотиб олишни кўзламоқда. Агар Сандро "Ньюкасл"дан кетишни истаса Турин клуби таклиф жўнатишга тайёр.
25 ёшли ярим ҳимоячининг айни вақтда трансфер бозоридаги нархи 75 миллион еврога баҳоланмоқда.
Маълумот учун, италиялик футболчи 2021 йилдан 2023 йилгача Италияда "Милан" сафида ҳаракат қилган.



Фикрлар