Сане: "У мени нима безовта қилаётганини аниқ билади"
Лерой Сане Харри Кейн билан бирга тўп тепиш ҳақида гапирди.
- Майдонда сиз Кейн каби идеал шерик топганга ўхшайсиз. Бир-бирингизни инстиктив равишда тушунганингизни англаган пайтингиз бўлганми?
"Мен Харри билан бир-биримизни тез тушуниб кетишимизни илк ўйиндаёқ англадим. Ўша биринчи учрашув олдидан менда шундай туйғу бор эди. Унинг фаолиятини яқиндан кузатиб бордим ва Премьер-лигада ҳам унга қарши ўйнаганман.
Ўтган йиллар давомида у ақлбовар қилмайдиган даража кўрсатиб, дунёнинг энг яхши тўққизинчи рақамларидан бири бўлди. У мени нима безовта қилаётганини аниқ билади. Менга унинг майдондан ташқаридаги инсоний фазилатлари ҳам ёқади", - деди Мюнхен клуби футболчиси.
Фикрлар