Санжар Файзиев ҳам финалда ўйнайди

Халқаро теннис федерацияси томонидан Андижонда ташкил этилган "Фьючерс" мусобақасида Санжар Файзиев финал йўлланмасини қўлга киритди.

Мусобақанинг чорак финалида Санжар россиялик Роман Сафиуллини мағлуб қилган бўлса, ярим финалда беларуслик Сергей Бетов устидан ғалаба қозонди.

Энди Файзиев мусобақанинг финалида туркиялик Сем Илкелга қарши кортга чиқади.

Sports.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар