Санжар Қодирқулов, Олег Зотеев ва бошқалар ёхуд Про лига 14-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати! (Фото)

Бугун Про-лигада 14-тур баҳслари старт олади. 

ЎзПФЛ матбуот хизмати ушбу беллашувларни ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхатини тақдим этди. Унга кўра, Жасур Жумаев ("Хоразм"), Миркомил Локаев, Диёр Қаҳрамонов, Сайёдбек Давронов (учаласи ҳам "Юниред"), Иван Соловев, Санжар Қодирқулов ва Олег Зотеев (барчаси "Локомотив") 14-турда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Эслатиб ўтамиз, бугунга иккита ўйин белгиланган. "Қўқон-1912" ўз уйида "Юниред"ни қабул қилса, "Динамо" Самарқандда "Навбаҳор-Фарм" билан куч синашади. Иккала баҳс ҳам 19:00 да старт олади. 

ўтказиб

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!