Санжар Турсунов: Навоийга илк ташрифим омадли чиқишига умид қиламан

АГМК жамоаси вингери Санжар Турсунов "Қизилқум"га қарши ўйин олдидан клуб матбуот хизматига ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Карантинда футболни жуда соғингандик. Худога шукур, футбол бошланиш арафасида. Карантин барча жамоаларга бир хил шароит тақдим этди. Қисқа фурсатда жамоамиз имкон қадар ҳар тарафлама ўйинга пухта тайёргарлик кўрди. Очиғи, майдонга тезроқ чиқишни ва яна ишга киришишни интизорлик билан кутяпман. Бўм-бўш стадионда ўйнаш ғалати бўлиши аниқ. Лекин биз уйда телевизор қаршисида туриб, бизни масофадан қўллаб-қувватлайдиган мухлисларимизни хурсанд этиш учун ўйнаймиз. Ҳар бир ўйинга жиддий ёндошиб, олмалиқлик ишқибозларга аъло кайфият улашиш учун ҳаракат қиламиз.

Навоийга биринчи сафарим айнан АГМК билан бўлмоқда. Умид қиламанки, илк сафар омадли чиқади ва бўлажак учрашувда ғалаба қозонамиз. Энг муҳими, ютуқ. Лекин Навоийдаги дебют учрашувимда гол уриб, ғалабага ҳисса қўшишга астойдил интиламан. Бизни қийин ва қизғин баҳс кутмоқда. АГМК яшил майдон ва ундаги ажойиб онларни соғинган, - дея гапириб ўтди Санжар Турсунов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!