Санти Касорла 1302 кунлик танаффусдан сўнг яна асосий таркибда майдонга тушди

“Вильярреал” клуби ярим ҳимоячиси Санти Касорла кеча Евро-2020 саралашидан ўрин олган Фарер оролларига қарши кечган учрашувни Испания терма жамоаси сафида асосий таркибда бошлади.

Эътиборлиси, 34 ёшли футболчи 1302 кунлик танаффусдан сўнг яна “қизил фурия” сафида асосий таркибда майдонга тушди.

Маълумот учун, Касорла сўнгги бор 2015 йил Англияга (2:0) қарши ўйинда Испания терма жамоаси сафида бошланғич таркибда иштирок этган эди. У 2016 йилнинг кузида ўта жиддий жароҳат олиб, 10 та жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Шу боис унинг фаолиятида маълум муддат танаффус юзага келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!