Санти Касорла: "Хави аллақачон "Барселона"ни бошқаришга тайёр!"
Қатарнинг "Ал-Садд" клуби шарафини ҳимоя қилувчи испаниялик машҳур футболчи Санти Касорла Хави ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Хави анча яхши мураббий. У аллақачон "Барселона"ни бошқаришга тайёр. Сабаби, у клуби атрофидаги ва ичидаги деярли ҳеч кимга маълум бўлмаган нарсаларни ҳам билади. Тўғри, психологик жиҳатдан анча оғир бўлади, лекин ўйлайманки, Хави буни эплаб кетади. "Барселона" катта ва талабчан клуб. Бу ерда ҳар бир хатойингиз сиз учун қимматга тушибгина қолмай, мухлисларда сиз ҳақингизда ёмон таассурот қолишига ҳам сабаб бўлади. Шу сабаб, бу ерда хато қилиш нотўғри. Аммо, Хавининг буни эплаб кетишига шахсан ишонаман".
Эслатиб ўтамиз, Хави 2019 йилдан бери "Ал-Садд"ни бошқариб келмоқда. Футболчи сифатида у 1998-2015 йиллар оралиғида каталонияликлар шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар