"Сантос" Неймар билан шартномани яна бир мавсумга узайтирмоқчи
Бразилиялик ҳужумчи Неймарнинг "Сантос" билан амалдаги шартномаси 31 декабргача мўлжалланган. "Marca" нашрининг хабарига кўра, клуб 33 ёшли футболчи билан янги келишув имзолаш бўйича музокараларни фаол олиб бормоқда ва улар анча илгарилаб кетган.
Томонлар ўртасида ўзаро тушуниш мавжуд, бироқ якуний келишувга эришиш режалаштирилган учрашув санаси ҳозирча аниқ белгиланмаган.
Манбаларга кўра, Неймарга бошқа клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда, жумладан "Фламенго" ҳам уни ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсум Бразилия чемпионатида Неймар 20 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урган.



Фикрлар