“Сантос” Неймарни янада бой қилади
“Ал-Ҳилол” ҳужумчиси Неймар фаолиятини Бразилияда давом эттириши мумкин. Айни пайтда 32 ёшли форвард келажаги борасида бир қарорга келгани айтилмоқда.
Саудияликлар кўп жароҳат олаётган ўйинчи билан амалдаги шартномани январда бекор қилиш устида иш бошлаган. Неймар ҳам Осиё футболига мослага олмади ва клубдан кетишга қарши эмас.
Неймарни тарбиялаган “Сантос” ҳужумчини трансферга кўндирганини маълум қилди.
UOL нашрининг ёзишича, “Сантос” ўзи тарбиялаган ҳужумчига одатдагидан кўра кўпроқ маблағ тўлашни кафолатлаяпти. Бундан ташқари, клуб Неймарга тижорий фаолиятдан келадиган даромадлардан ҳам улуш ажаратишга қарор қилган.
Фикрлар