Ads

"Сантос" ярим ҳимоячиси Тиаго Майя ўзининг ишончли ўйини билан яқин орада Европа чемпионатларидан бирига келиб қўшилади. 

19 ёшли бразилиялик футболчининг ўйини бугунги кунда  "Манчестер Юнайтед", "Челси", "Ювентус" ва "ПСЖ" мураббийларини ўзига ром этган. Айнан мана шу клублар бўлажак суперюлдузни ўз таркибига қўшиб олиш учун курашмоқда. 

- Мен ПСЖга қизиқяпман, - дейди Майя. - Кўп ўйинчилар "Реал" ва "Барселон" жамоаларида тўп суришни орзу қилади. Лекин мен ПСЖда тўп сурмоқчиман. Агар Парижга йўл олсам хурсанд бўлардим. 

Майянинг трансфери 20 миллион еврони ташкил қилади. 

SPORTS.uz