Сардор Мирзаев водий жамоалари таклифини рад этиб, бошқа Суперлига клубига йўл олади!

Бир неча мавсумдан бери Таиландда тўп тепаётган Сардор Мирзаев фаолиятини Суперлига клубларидан бирида давом эттириши кутилмоқда.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, футболчи водий клубларидан келиб тушган таклифларни рад этган. Мирзаев фаолиятини ОКМК клубида давом эттириши эҳтимоли юқори.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Сардор Мирзаевни "Навбаҳор" ва "Нефтчи" клубларидан бири билан шартнома имзолаши борасида миш-мишлар пайдо бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!