Сардор Рашидов: Бугунги мағлубият “Локомотив” курашни тўхтатганини англатмайди

Бугун “Локомотив” жамоаси Эронда “Зоб Аҳан” меҳмони бўлди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Учрашув якунлангач “темирйўлчилар” жамоаси аъзоси Сардор Рашидов беллашув хусусидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Зоб Аҳан” жамоасига қарши учрашув анча қийин кечди. Одатда Эрон жамоалари уйда анча тажовузкор ўйин намойиш этишади. Рақибни қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Лекин бугунги мағлубият “Локомотив” курашни тўхтатганини англатмайди.

Зеро ҳали олдинда ўйинларимиз кўп ва насиб этса, келгуси беллашувларда ғалаба қозониб, нимчорак финалга йўлланмани қўлга киритамиз", - деди маҳоратли футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!