Сардор ё “Тоттенхэм”, ёки “Бавария”га ўтмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ноттингем Форест» сардори Морган Гиббс-Уайт келаси ёзда юқорироқ даражадаги клубга ўтиш учун жамоани тарк этишга очиқ.

Гиббс-Уайт 2025 йил ёзидаёқ «Ноттингем Форест»ни тарк этишига бир баҳя қолган эди. Ўшанда «Тоттенхэм» Морган учун 60 миллион фунт миқдорида товон пули тўлашга тайёр бўлган, аммо «ўрмончилар» эгаси Евангелос Маринакис келишувни блоклаган ва асосий футболчини янги шартнома имзолашга кўндирган.

«Тоттенхэм» Гиббс-Уайтга қизиқишини сақлаб қолмоқда. Бироқ 2026 йилдаги юқори даражадаги ўйинлари билан 26 ёшли Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси бошқа йирик клубларнинг ҳам эътиборини тортиши мумкин. Улар орасида «Бавария» ҳам бор.

Football Insider хабар беришича, Гиббс-Уайт «Ноттингем Форест»да ўзини бахтли ҳис қилмоқда, аммо фаолиятининг ҳозирги босқичида Чемпионлар лигасида ўйнашни жуда хоҳламоқда. «Ноттингем Форест» эса унга бундай имкониятни кафолатлай олмайди.

Шунинг учун Гиббс-Уайтнинг амбициялари уни мавсум якунида «Ноттингем Форест»дан кетишга ундаши мумкин. Бироқ «ўрмончилар» ўз юлдузи учун 125 миллион фунт талаб қилишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!