Сариқ карточкалар "ёмғири", драматик ўтган 100 дақиқа ва максимал интригали пенальтилар серияси! (Видеошарҳ)
ЖЧ-2022 чорак финалидан ўрин олган Нидерландия - Аргентина баҳси якунига етди. Мазкур учрашувнинг асосий вақтида 2:2 ҳисоби қайд этилди.
Дастлаб, Молина Леонинг пасидан сўнг учрашувда ҳисобни очди. 73-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Месси орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 83-дақиқада Вегхорст фарқни қисқартирди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггисида унинг ўзи фарқни йўққа чиқарди.
Экстра таймларда ҳам вазият ўзгармади. Пенальтилар сериясида эса "альбисилесте" 4:3 ҳисобида зафар қучди.
Қуйида мазкур беллашув видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар