Сарри билан келиша олмаган ҳужумчи "Ювентус"дан кетади

“Ювентус” клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Федерико Бернардески билан шартномани узайтирмайди. Бу ҳақда италиялик журналист Жанлука Ди Марцио хабар тарқатмоқда.

Шу ўринда айтиш керакки, 26 ёшли футболчи “кекса синьора”ни ўтган қишки трансферлар давридаёқ тарк этиш истагини билдирган эди. Унга “Милан”дан жиддий таклифлар бўлди. Бироқ, якунда ушбу трансфер амалга ошмай қолди.

Маурицио Сарри “Ювентус” бош мураббийи лавозимига келгач, Бернардески у билан келиша олмади. Натижада, мураббий Федерикони майдонга туширмай қўйди.

“Ювентус” Федерико Бернардескини 2017 йил 40 млн евро эвазига “Фиорентина”дан сотиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!