Сарри "Милан"га қарши ўйиндаги ҳаракатлари учун Роналдуни танқид қилди
"Ювентус" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг "Милан"га (0:0) қарши учрашувда кўрсатган ўйини ҳақида гапирди.
“Роналду ярим соат яхши ўйнади, аммо кейин йўқолиб қолди. Сабаби, у оптимал формада эмас. Криштиану исталган чизиқда жамоага фойда келтиради, ҳатто ҳимояда ҳам. Статистика бўйича у яхши ўйнади. Унинг истеъдодига шубҳа қилмаймиз”, - дейди италиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли Роналду шу куни “Милан” дарвозасига белгиланган пенальтини ҳам голга айлантира олмаган эди.
Фикрлар