Сарри ниқобларни хайрия қилди

"Ювентус" бош мураббийи Маурицио Сарри коронавирус пандемиясига қарши курашишда ёрдам берди.

Хабар қилинишича, Сарри оиласи ва дўстлари билан бирга Флоренция аҳолиси учун қарийб 4 мингта ҳимоя ниқобини топширган.

Сарри Неаполда туғилган, аммо уч ёшида Тоскана шаҳрига кўчиб ўтган ва бир мунча вақт ўша ерда яшаган.

Маълумот учун, Италияда ҳозиргача коронавирус инфекциясининг 135 586 ҳолати аниқланган. 17 мингдан ортиқ одам вафот этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!