Сарри "Ювентус"нинг 2 нафар ярим ҳимоячисини таркибда кўришни хоҳламаяпти

"Ювентус" клубининг янги бош мураббийи Маурицио Сарри 2 нафар ярим ҳимоячини  жамоада кўришни хоҳламаяпти.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра Сами Хедира ва Блез Матюиди 60 ёшли мутахассиснинг янги мавсум режаларига кирмайди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ германиялик футболчига "Бешиктош", франциялик футболчига эса "Монако"дан қизиқишлар мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Хедиранинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар, Матюидиники эса 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!