Сарварбек Зафаржонов шоҳсупа тўридан жой олди

CHERY AUTO

Халқаро бирдамлик мусобақасининг учинчи кунига -89 кг вазн тоифасидаги эркаклар баҳси якун ясаб берди. Унда юртимиз шарафини Сарварбек Зафаржонов ҳимоя қилди.

Tecno

Оғир атлетикачимиз даст кўтариш машқида 160 кг оғирликни ўзига бўйсундира олди. Шу ўринда, Зафаржонов энг яқин тақибчисини 14 килограммга ортда қолдирганини таъкидлаб ўтиш лозим.

Силтаб кўтариш машқида Сарварбек биринчи уринишдаёқ 182 кг тош кўтариб, мусобақа олтин медалини қўлга киритди.

Эркаклар, -89 кг:

Сарварбек Зафаржонов (Ўзбекистон) – 342 кг (160 кг + 182 кг)

Кристофер Осеи (Гана) – 327 кг (146 кг + 181 кг)

Ахмед Нжоя (Камерун) – 291 кг (126 кг + 165 кг)

Comments

You must be logged in to commet!