Сатпаевга қийин бўлади! "Бёрнли" ҳужумга тўпурар Вардини олиб келди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англиянинг машҳур “Бёрнли” футбол клуби ўзининг расмий сайти орқали британия футболи ветерани, ҳужумчи Жейми Варди билан шартнома имзоланганини маълум қилди. 39 ёшли форвард билан тузилган келишув жорий мавсум охиригача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Варди Италиянинг “Кремонезе” жамоаси шарафини ҳимоя қилган эди. Кремона клуби таркибида тажрибали ҳужумчи А Серияда 29 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол уришга муваффақ бўлди. 

Италияга йўл олишидан олдин эса у кўп йиллар давомида “Лестер Сити”нинг бош етакчиси ва рамзи сифатида танилган, жамоа билан бирга аср сенсациясини яратиб, Англия чемпиони бўлган, шунингдек, мамлакат Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган.

Ҳозирги пайтда “Бернли” Англия футболи элитасига қайтиш учун кураш олиб бормоқда ва Чемпионшип — мамлакатдаги иккинчи поғонадаги дивизионда иштирок этмоқда. Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби Вардининг улкан тажрибаси ҳамда тўпурарлик маҳорати жамоага Англия премьер-лигасига йўлланма олиш вазифасини бажаришда жиддий ёрдам беради, деб умид қилмоқда.

Энди қозоғистонлик Дастан Сатпаев жамоанинг ҳужум чизиғидан жой олиши учун Англия тарихидаги энг зўр ҳужумчилардан бўлган Жейми Варди билан рақобатлашишига тўғри келади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!