Сатпаевнинг келажаги бўйича қарорни Хаби Алонсо қабул қилади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Қозоғистон миллий терма жамоаси ҳамда “Қайрат” ҳужумчиси Дастан Сатпаевнинг “Челси”даги келажаги бўйича дастлабки режалар маълум бўлди.

Франциянинг Jeunesfooteux нашри хабарига кўра, 18 ёшли футболчи 12 август куни расман Лондон клуби сафига қўшилади. Трансфер қиймати бонуслар билан бирга тахминан 4 миллион еврога баҳоланмоқда.
Манба маълум қилишича, “Челси” раҳбарияти аввал Сатпаевни Хаби Алонсо бошқараётган жамоа йиғинига жалб қилиб, унинг савиясини баҳолашни режалаштирмоқда. Шундан сўнг футболчи Франциянинг “Страсбур” клубига ижарага юборилиши мумкин.

Қайд этилишича, “Страсбур” ёзги трансферлар ойнасида камида икки нафар ҳужумчи сотиб олмоқчи ва қозоғистонлик иқтидорли футболчи номзодлар рўйхатидан жой олган.
Сатпаев жорий мавсум Қозоғистон чемпионатида “Қайрат” сафида 14 та учрашувда иштирок этиб, 5 та гол ва 2 та ассист қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!