Саудия Арабистони билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди

  • 13 июнь, 18:30
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Дзюдо
CHERY AUTO

Будапешт шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов қатор мамлакат федерация ва ассоциациялари билан ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш бўйича учрашувлар ўтказмоқда. 

Tecno

Хусусан, навбатдаги ҳамкорлик меморандуми Саудия Арабистони билан имзоланди. Азизжон Камилов ушбу мамлакат дзюдо федерацияси президенти Абдулазиз Ал Бассам билан кенг қамровли ҳамкорлик алоқаларини муҳокама қилди. 

Федерация раҳбарлари лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш, ўзаро тажриба алмашиш, икки давлат терма жамоаларининг қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш, ҳакамлар ва мураббийлар учун семинарлар ташкил этишга келишиб олишди.

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!