Саудия Арабистони бош мураббийи: "Айрим футболчиларимиз клублари рухсат бермагани сабаб таркибга қўшила олмади"
20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган Саудия Арабистони - Япония учрашувида японияликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида саудияликлар бош мураббийи Салиҳ Алмуҳуммади иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
"Биз яхши ўйин ўтказдик. Бир қанча имкониятларга эга бўлдик. Бироқ омад охирги ўйинда бўлгани каби биздан юз ўгирди.
Албатта, бу ёшдаги йигитларда ўйин бошқачароқ бўлади. Уларда дадиллик ёки совуққонлик етарли бўлмаслиги мумкин. Гол уришда бир қанча муаммоларга дуч келдик. Японияда эса бундай муаммо кўрмадим.
Мусобақа олдидан бир қанча ўртоқлик ўйинлари ўтказгандик. Хитойга мағлубиятимиз биз учун қимматга тушди. Улар бизга қарши яхшигина тайёргарлик кўрганди ва шу сабабдан 3 очкони қўлга киритди.
Айрим футболчиларимиз клублари рухсат бермагани сабаб таркибга қўшила олмади. Улар асосий таркиб ўйинчилари эди. Айни шу омил туфайли улар жамоага тўла мослашиб кета олмади, деб ўйлайман", - деди мутахассис.
Фикрлар