Саудия Арабистони бош мураббийи мамлакатдаги об-ҳаводан нолиди

Хабарингиз бор, кеча ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичининг "D" гуруҳида Саудия Aрабистони ва Яман терма жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда Саудия йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Эрве Ренар қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

"Натижадан мамнунман. Биз керакли бўлган 3 очкони қўлга киритдик, бу энг муҳими. Иккинчи бўлимда биз кўпроқ гол уришимизни кутгандим, аммо иссиқ ва нам об-ҳаво бир хилда ўйнашга тўсқинлик қилди. Қанча гол уришимиздан қатъи назар, иш бажарилди.

Жаҳон чемпионати ҳақида гапиришга ҳали эрта. Ўйиндан ўйинга ишлашда давом этамиз. Мен ўз жамоамга ишонаман. Бизда ёш ва тажрибали футболчилар бор", - деди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони терма жамоаси навбатдаги ўйинни Сингапурга қарши 11 июнь куни ўтказади. Айни дамда Ренар шогирдлари 14 очок билан гуруҳда пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!