Саудия Арабистони чемпионати. Отабек Шукуров жамоаси очко йўқотди

Саудия Арабистони чемпионатининг навбатдаги тур беллашувларига старт берилди. Ҳамюртимиз Отабек Шукуров тўп тепаётган "Ал-Фейха" жамоаси бу турни меҳмонда "Ал-Халеж" жамоасига қарши ўтказди. Ўйиннинг ўзида эса, ҳисоб очилмади. Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси мазкур баҳсда тўлиқ 90 дақиқа давомида фаол ҳаракатланди. Шунингдек, беллашувда ҳакам томонидан сариқ карточка билан огохлантирилди.   

Энди "Ал-Фейха" навбатдаги учрашувини 23-сентябрь куни Саудия Арабистони кубоги доирасида "Ал-Батен"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!