Саудия Арабистони Элита лиганинг ҳал қилувчи ўйинларига мезбонлик қилади!

Хабарингиз бор, келаси мавсумдан бошлаб ОФК қитъанинг энг кучли 24 клубини ўз ичига олган Элита лига мусобақасига старт беради.

Мусобақа формати аввалгисидан кескин фарқ қилади. 24 клуб икки минтақага бўлинган ҳолда 12 жамоадан иборат икки гуруҳга ажралади. Уй ва сафар тизимида гуруҳда 8 та ўйинда иштирок этишади. Гуруҳлардан 8 та ғолиб жамоа кейинги босқич йўлланмасига эга бўлади.

Чорак финал, ярим финал ва финал баҳси марказлашган кўринишида Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Эътиборли томони шундаки, бу турнирни қабул қилишни истаганлар сони кўп бўлмаган. Саудия Арабистонидан ташқари, фақат Ироқ мезбонликка даъвогар бўлган, холос.

Мусобақанинг 2024/25 йилги мавсумининг ҳал қилувчи ўйинлари 25 апрелдан 4 майга қадар ўтказилади. Турнир ғолиби 12 миллион АҚШ долларига эга бўлса, финалга қадар етиб келган жамоа 6 миллион АҚШ долларини қўлга киритади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини мамлмкат чемпионлигини қўлга киритган "Пахтакор" ҳимоя қилади. 

Саудия Арабистони 2024-25 ва 2028-29 йиллар оралиғидаги 5 та мусобақага мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритган!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!