Саудия Арабистонида Манчинининг ўрнини ким эгаллайди?
Саудия Арабистони футбол федерацияси мамлакат миллий терма жамоасига янги бош мураббий қидирмоқда. Ўтган йилнинг август ойидан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётган италиялик Роберто Манчини кеча истеъфога чиқарилди.
Инсайдер Николо Скиранинг сўзларига кўра, таниқли франциялик мураббий Эрве Ренар яна Саудия миллий жамоасига устозлик қилиши мумкин. 56 ёшли мутахассис бундан аввал Саудия Арабистони терма жамоасини 2019 йилнинг июнидан 2023 йилнинг мартигача бошқарган. Ренарнинг охирги иш жойи Франция аёллар терма жамоаси бўлди. У ушбу лавозимни жорий йилнинг август ойида тарк этди.
Саудия Арабистони терма жамоаси ЖЧ-2026 саралашининг Осиё минтақасида ўз гуруҳида пешқадам Япониядан 5 очко ортда қолиб, учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар