Саудия клуби “Реал” юлдузи учун 1 миллиард евро бермоқчи
Саудия Арабистонининг "Ал-Ахли" клуби "Реал" футболчиси Винисиус Жуниорни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, Саудия клуби бразилиялик вингер учун 1 миллиард евролик тўлашга тайёрлигини маълум қилган. Жиддаликлар 25 ёшли футболчини ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадларидан бири қилиб белгилаб олган. Ҳозирда футболчи билан шахсий шартнома шартлари муҳокама қилинмоқда.
Аввалроқ, Винисиус бош мураббий Хаби Алонсо истеъфога чиқарилгач, "Реал"да қолиши айтилганди. Энди Жейкобснинг айтишича, саудиялик шайхларнинг қатъий муносабати туфайли вазият ўзгариши мумкинлигини таъкидламоқда.
Эслатиб ўтамиз, вингер жорий мавсум "қироллик клуби" сафида 30 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол киритди ва 11 та голли узатма амалга оширган.



Фикрлар